Билл ва Ҳиллари Клинтоннинг қизи болалар учун китоб ёзди

Жамият 21 Май 2015 1003

АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон ва собиқ Давлат котиби Хиллари Клинтоннинг қизи Челси Клинтон кузда ўзининг болалар учун илк китобини чоп этади. Бу ҳақда People нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, китоб «Бу сизнинг дунёингиз: хабардор бўлинг, илҳомланинг ва иш бошланг» (It's Your World: Get Informed, Get Inspired & Get Going) деб номланади.

Журналда ёзилишича, янги авлод болаларини ва қизларини сайёрамизни асраб қолиш учун уларга умид ва илҳом бағишлашга ҳаракат қилган. Челси ўзининг китобида қашшоқлмк, уйсизлик ва иқлим ўзгаришлари каби мавзуларни қамраб олган.

Клинтон хонимнинг сўзларига кўра, у бу китобни ёзиш ҳақида ҳомиладорлик пайтидаёқ ўйлаб қўйган ва фарзанди туғилганига қадар ёзиб тугатган. Ҳозирда Челсининг фарзанди етти ойлик бўлган.

Мазкур китоб 2015 йилнинг 15 сентябрь куни чиқиши кутилмоқда. У 10 ва 14 ёшли болалар учун мўлжалланган бўлади.

Кўпроқ янгиликлар