Боғдод дунёдаги энг юқори даражадаги террорчилик хавфига эга шаҳар деб топилди. Бу ҳақда The Daily Telegraph нашри томонидан чоп этилган дунёнинг юқори террорчилик хавфига эга шаҳарлари рейтинги гувоҳлик бермоқда.

“Боғдод – ҳозирда дуёнинг энг хавфли шаҳари ҳисобланади. Теракт ҳавфи катта бўлган шаҳарлар рейтингда биринчи еттита ўринни Ироқ шаҳарлари эгаллаган. Улар орасида ИШИД томонидан ушлаб турилган Мосул (2-ўрин) ва Рамади (3-ўрин) шаҳарлари ҳам бор”, деб ёзмоқда нашр.

Умумий ҳисобда дунёнинг 64 та шаҳари террорчилик ҳужумига учраши мумкин бўлган “фавқулодда хавфли” шаҳарлар деб топилди. Улардан аксарияти Яқин Шарқда (27 та шаҳар), яна 19 таси Осиёда жойлашган.

Шу билан бирга, нашрнинг кўрсатишича, террорчиларнинг Парижнинг Charlie Hebdo ҳажвий газетаси таҳририятига уюштирган босқинчиликларидан кейин Европа шаҳарларида ҳам террорчилик ҳужуми хавфи кескин ошиб кетди.

Ушбу рейтингга Луганск (46-ўрин) ва Донецк (56-ўрин) шаҳарлари ҳам киритилган.