Бразилиянинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи "Америка" ва "Олария" клублари ўртасидаги учрашув трибунада юзага келган портлаш сабабли тўхтаб қолди. Бу ҳақда Associated Press нашри хабар берди.

Йирик петарданинг портлаши натижасида бир мухлиснинг қўли узилиб тушган, яна бири кўкрак соҳасидан жароҳат олган.

Учрашув биринчи бўлимнинг ўртасида тўхтатилган, бу вақтда тез ёрдам машинаси жабрланганларни шифохонага олиб кетган. Тез ёрдам машинаси стадионга қайтгач, ўйин давом эттирилган.

Ўйинда "Америка" жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.