Нью-Йоркдаги Christie's савдо уйи ўтказган ким ошди савдосида Романовлар сулоласига тегишли бир қатор ноёб буюмлар сотилди. Бу ҳақда савдо уйининг расмий сайти орқали маълумот берилди.

Савдо чоғида ишланган пулнинг умумий миқдори 5 млн 358 минг долларни ташкил қилди.

Хусусан, Николай II томонидан Болгариянинг Россиядаги элчисига совға қилинган олтин тамакидон 665 минг долларга сотилди.

Буюк князь Георгий Романовга (1863-1919) тегишли буюм – кумуш суви юритилган, буюк князнинг қизи Нинанинг расми жойлаштирилган юрак шаклидаги ҳошия 106 минг долларга харид қилинди.
Шунингдек, буюк князнинг қизлари – Нина ва Ксениянинг паспортлари сотувга қўйилди.