Эрон генерал-майори Яҳё Раҳим Сафави Исроилнинг Тель-Авив ва Хайфа шаҳарларига 80 мингдан ортиқ ракеталарни жўнатиши билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

«Эрон майдалишишга қарши (сионистлар ва АҚШ) қарши зарба бера оладиган даражада кучли давлат», дея таъкидлади Савафи. Унинг сўзларига кўра, Эроннинг ҳарбий имкониятлари кўплаб кузатувчилар кўз олдида сирли бўлиб қолмоқда.

Бу Савафининг Исроил мудофаа вазири Моше Яалон май ойи бошида Қуддусда сўзлаган нутқига жавоб сифатида янгради. Ўшанда вазир Эрон каби таҳдидлар қиладиган мамлакатларга Исроил тегишли чоралар кўришини гапириб ўтганди. У бу ўринда АҚШ президенти Гарри Трумэннинг Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбалари бўйича қарорини мисол сифатида келтириб ўтганди.

Бу эронликларнинг Яалоннинг чиқишига бўлган биринчи жавоби эмас. Олдинроқ Ғулом Али Хушру Исроил мудофаа вазирининг сўзларини танқид қилиб чиққан ва халқаро тинчликка ва беайб фуқароларга таҳдид сифатида баҳоланиши лозимлигини билдирганди.