Москванинг “Спартак” футбол клуби эгаси Леонид Федун клуб директорлари кенгаши раиси лавозимидан кетишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Федуннинг клуб сайтида жойлаштирилган баёнотида айтилган.

“Спартак” учун бор вужудим билан самимий қайғураман ва ўрнимни профессионалларга бўшатиб бериш фурсати келганлигини тушунмоқдаман. Балки улар омадлироқ ва малакалироқ бўларлар ҳамда халқ клубини янги унвонларга олиб келишар”, деб айтмоқда Федун.

Ҳозирда “Спартак” Россия чемпионатининг 28 туридан кейин мусобақа жадвалида 43 очко жамғарган ҳолда, 6-ўринда кетмоқда.

Федун “Лукойл” ОАЖнинг вице-президенти, 2003 йилдан бери “Спартак”нинг эгаси ҳисобланади. Унинг раҳбарияти остида клуб 5 маротаба Россия чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритган. Унинг ташаббуси билан 2014 йил августда “қизил-оқлар”нинг 45 минг томошабинга мўлжалланган “Открытие-Арена” номли янги стадиони қуриб битказилган.