Афсонавий “поп қирол” Майкл Жексоннинг 17 ёшли қизи Пэрис Жексон 18 ёшли футболчи Чет Кастелло билан турмуш қурмоқчи.

Ўтган дам олиш кунлари жуфтликнинг Лос-Анжелесда сайр қилиб юрган онлари фотосуратчилар объективига муҳрланди.

Периснинг номсиз бармоғидаги сирли узук фотосуратчиларнинг эътиборини тортди. Қиз қолган бошқа турли билакузуклар, узуклар билан бу романтик узукдан эътиборни чалғитишга уринган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмади.

Агар ёшлар ҳақиқатда никоҳ қуришга аҳд қилишган бўлса, унда улар Периснинг амакиси, поп-қиролнинг акаси Жермен Жексоннинг фотиҳасини олишлари керак бўлади. Жермен Жексоннинг ўзи жиянининг никоҳига изоҳ беришдан бош тортди, бироқ жиянининг бундай ёшда ишқий муносабатлар ўрнатишига қаршимаслигини, “севги ёш танламаслигини” айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда дунё бўйлаб ножўя хабар тарқаб ўтган эди. Ғарб ОАВларида Майкл Жексон Периснинг отаси эмаслиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Бундан хабар топган Перис ўзининг жонига қасд қилмоқчи ҳам бўлган.