Москва метросида йўловчиларга “Олма-ота” бекатига етилганини Жириновский эълон қилади

Жамият 21 Май 2015 3267

Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Москва метросининг “Олма-ота” бекатини эълон қиладиган бўлди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

Владимир Жириновский Олма-отада туғилиб, у ерда 18 ёшигача яшаганлиги учун “Олма-ота” станциясини танлади.

“Мияда ҳар бир бекатда айтиладиган эълонлар, вагонлар эшикларидаги ёзувлар муҳрланиб қолган. Бу барчага маълум нарсалар, бироқ уларни яна бир эслатиб қўйиш зарар қилмайди”, деб айтди Россия Давлат думаси вице-спикери Жириновский ҳамда йўлдаги вақтни фойдали ўтказиш – суҳбатлашиб, одамларнинг кайфиятларини кўтариш кераклигини айтди.

“Мен метрода юрганимда ўзимни яхши ҳис қилардим. Машинада кетаётганингда қаршингдан келаётган автомобиллар, айланиб ўтишлар бўлади, ҳамма нарса кўз ўнгингда жимирлаб кетади”, деб қўшимча қилди Жириновский.

Ҳозирда Москва метросининг турли йўналишларида бекатлар номларини Никита Михалков, Екатерина Андреева, Армен Жигарханян ва бошқа таниқли инсонлар эълон қилиб келишади.

2011 йилда Москва ҳукумати Москва метросининг янги қурилаётган “Братеево” бекати номини Россия ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ҳамда Олма-ота шаҳри метросида “Москва” метроси пайдо бўлиши ҳисобга олиниб, “Олма-ота” дея ўзгартиришга қарор қилган эди. Бекатга “Олма-ота” деб ном берилиши маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлган, улар ҳаттоки бир нечта норозилик пикетларини ҳам уюштиришган. Ўшанда Жириновский Москва бекатида “Олма-ота” станциясининг очилишини қўллаб-қувватлаган эди. Бекат 2012 йилнинг 24 декабрида очилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36270 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76114 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11677 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142367 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 93 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 1748 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1222 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 619 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1335 Жамият
Кўпроқ янгиликлар