Tengrinews.kz портали таҳририятининг Остона аэропорти реконструкция қилиниши борасида берилган саволга жавобан, ҳозирда Остона аэропорти ва “Казаэронавигация” давлат корхонасининг эски бинолари бузилиб, мавжуд муҳандислик коммуникациялар олиб чиқилаётгани, янги терминалга котлаван қазиш ишлари олиб борилаётгани, янги перронни қуриш ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди. Шунингдек, таҳририят мухбирига аэропортнинг реконструкциядан кейинги кўринишининг хомаки чизмалари намойиш қилинди.

Қозоғистон пойтахти аэропортининг реконструкция қилинишига 60 млрд танга ажратилиши маълум қилинганди. Биринчи навбатда ишлар йўловчиларни қабул қилишнинг мавжуд қувватларини кенгайтиришга қаратилгани таъкидлаб ўтилган эди.

Бугунги кунда аэропортнинг йўловчи терминали қуввати йилига 3 млн йўловчини ташкил қилади, реконструкциядан кейин эса бу кўрсаткич 7 млн.га етади. Шунингдек, учиш-қўниш полосаси ва йўлаклар ҳам катта миқёсда реконструкция қилиниши айтилмоқда.

Аэропорт реконструкцияси 2016 йилнинг охирига қадар якунланиши ҳамда 2017 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

20 майда Қозоғистон географик жамияти Facebook’га Остона аэропортининг архив суратларини жойлаштирди.