Остонада кейинги ҳафтада Сурия мухолифати вакиллари билан музокаралар ўтказилади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов маълум қилди.
РИА Новости агентлигининг хабар беришича, Идрисов бу ахборотни Остонада бўлиб ўтаётган иқтисодий форумдаги чиқиши чоғида айтиб ўтган.