Ўзбек блогерлари чемпионатининг ғолиблари эълон қилинди

Ўзбекистон 21 Май 2015 2105

21 май куни иккинчи бор ўтказилган Блогерлар чемпионатининг якуни эълон қилинди. Финалда баҳс олиб борган 10 нафар блогерларнинг ишларига ҳакамлар ҳайъати, блогерлар ва муштарийлар овоз бериш йўли билан ғолибларни аниқлаб беришди.

Якуний натижаларга кўра, қуйидаги блогерлар 4-10 ўринларни эгаллашди:

4. Жамшид Ниёзов. "Супрақоқди"

5. Шерзод Ғайбуллаев. “Istamayman…”

6. Исроил Тиллабоев. “Mentor”

7. Шукуржон Исломов. “Хорижлик ҳамкорлар”

8. Нигора Салиҳова. “Эркакларнинг боши нега кал?”

9. Ғайрат Шералиев. “…аёқ етганча кетгаймен”

10 Давронбек Пармонов. “Биз қарияпмиз”

Совринли бўлган кучли учликни эса қуйидаги блогерлар эгаллашди (алифбо бўйича келтирилган):

Ким қайси ўринларни эгаллаганлиги жорий йилнинг 28 май санасида Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 1-ўринни эгаллаган блогерга 4 млн. сўм, 2-ўринга 2 млн. сўм, 3-ўрин соҳибига эса 1 млн. сўм миқдорида мукофот тақдим этилади.
Шунингдек, тақдирлаш маросимида қуйидаги номинациялар бўйича ҳам ғолиблар номи маълум қилинади:

1. “Ватанпарварлик мавзусида ёзилган энг яхши иш” – 750 минг сўм;
2. “Ўзбекистонда ёшлар ҳаётини ёритган энг яхши блогер” –500 минг сўм;
3. “Ижтимоий муаммоларни ноодатий тарзда ёритган блогер” – энг сара бадиий китоблар тўплами;
4. “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган энг яхши блогер” – 500 минг сўм;
5. “IT Blog” – 3 нафар блогерга 2 йил муддатга 500 мб. хостинг ажратади ҳамда танланган блогерларга www.index.uz техноблогида учта текин PR-мақола жойлаштириш ҳуқуқи (аслида техноблогда битта PR-мақола жойлаш 150 минг сўм).
Махсус номинация:
“Ўз ишларида ўзбек тилининг имло қоидаларига амал қилган энг яхши блогер”– Ўзбекистон Миллий энциклопедиялар тўплами (13 та том).


Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар