Ўзбекистон ва Жанубий Корея янги трактор ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Ўзбекистон 21 Май 2015 5240

Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи Жанубий Кореянинг “ЛС-Мтрон” компанияси билан ҳамкорликда “TTZ-100HC” маркасидаги шудгорловчи янги тракторларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Маълумотларга кўра, бу ҳақда Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида “Ўзқишлокқхўжаликмашлизинг” акциядорлик компанияси вакиллари маълум қилдилар.

Янги трактор ҳақида бошқа маълумотлар берилмаган.

Матбуот анжумани ташкилотчилари берган маълумотларга кўра, айни пайтда “Ўзқишлокқхўжаликмашлизинг” компанияси 360 мингдан кўпроқ фермер хўжаликлари, “Ўздонмаҳсулот” тизими, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси, “Қишлоқхўжаликкимё” АЖда фаолият юритаётган машина-трактор парклари, альтернатив машина-трактор парклари ва корхоналарига хизмат кўрсатади. 2001-2014 йилларда компания томонидан уларга 1 трлн 400 млрд сўмлик 57 минг 400 дона техника етказиб берилди. Жорий йилнинг 1-чорагида лизинг асосида 400 млрд сўмлик 990 дона техника берилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар