Нейрожарроҳлик республика илмий марказида Ўзбекистонда биринчи марта церебрал фалажга учраган болалар жарроҳлик столига ётди. Uzbekistan Today нашрининг ёзишича, илгари бундай операция АҚШда, шунингдек, Осиё ва Европанинг етакчи давлатларида ўтказилган.

Маълум қилинишича, ҳар йили Ўзбекистонда 800 бола шу хасталикка чалинади, 18гача бўлган беморларнинг умумий миқдори эса 40 мингга етади. Чала туғилган болаларни парвариш қилиш технологияларнинг жорий қилиниши эса 1000 нафар янги туғилган гўдакдан 5-7 нафарида шундай касалликнинг ривожланишига олиб келмоқда. Эндиликда бу хасталикни даволаш йўллари тиббий амалиётга жорий қилинмоқда.
Жарроҳлик йўли билан церебрал фалаждан даволанган биринчи бемор 9 ёшли Камолиддин бўлди. Амалиёт муваффақиятли ўтгани айтилмоқда. Шифокорлар беморнинг кўпгина нуқсонларини даволашга муваффақ бўлишди.