Ўзбекистонда давлат харидлари тўғрисида қонун ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистон 21 Май 2015 1445

Ўзбекистон “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда молия вазирлигининг расмий сайти ахборот тарқатди.

“Ҳозирги вақтда, БМТ ТДнинг "Ўзбекистонда Давлат молиясини ислоҳ қилиш" лойиҳаси кўмагида, идоралараро ишчи гуруҳи билан биргаликда, мазкур қонун лойиҳасини экспертизадан ўтказиш учун жалб қилинган ҳалқаро экспертидан олинган эътироз ва таклифларни инобатга олган ҳолда, "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, – дейилади хабарномада.

Қонун лойиҳасининг мақсади бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан контрактларни шакллантиришда, жойлаштиришда ва бажаришда тизимли ёндашишни амалга ошириш ҳисобига давлат эҳтиёжларини сифатини таъминлашни янада ошириш, давлат харидлари босқичларини шаффофлигини таъминлаш, коррупцион ҳаракатларнинг ва давлат эҳтиёжларини таъминлаш соҳасида бошқа суиистеъмол қилинишининг олдини олишдир.

Идоралараро ишчи гуруҳи томонидан, юқоридаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда тақдим этилган эътироз ва таклифларни ҳамда қўшимчаларни умумлаштириш, мазкур қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиш мақсадида, қоида тариқасида ҳар ҳафта давомида зарурият туғилган ҳолларда, йиғилишлар ўтказиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар