Ўзбекистон Халқ таълим вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази умумий ўрта таълим мактаб битирувчиларининг шахсий ишларини шакллантириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлади. Бу ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

1. Битирувчининг ота-онасининг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи директори номига аризаси.

2. 086-У шаклидаги тиббий маълумотнома.

3. Битирувчи биометрик паспортининг нусхаси, 16 ёшга етмаганларга – туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома.

4. Битирувчининг 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 6 та рангли сурати.

5. Умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадалари ғолибларига республика ташкилий қўмитаси топширган йўлланма (агар бўлса).

6. Умумий ўрта таълим ҳақидаги аттестат.

7. Халқ таълими тизимида ўтказилган психологик-педагогик ташхислаш хулосалари (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхислаш Республика маркази тавсиялари).

8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги врачлик-маслаҳатлашув комиссияларининг хулосалари ва тавсиялари, ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига юборилаётган имконияти чекланган шахсларга меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказлари берган йўлланмалар.

9. Битирувчининг академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига жалб қилинмаганлигини тасдиқловчи Қорақалпоғистон Республикаси Таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг маълумотномаси – аввал академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига жалб қилинмаган битирувчилар учун.

Ушбу рўйхатнинг 1-5-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар бевосита битирувчининг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар), 6-9-бандларида кўрсатилганлари эса тегишли умумий ўрта таълим мактаби томонидан йиғилади.