Ўзбекистоннинг энг яхши терговчилари аниқланди

Ўзбекистон 21 Май 2015 4323

Анъанага биноан ҳар йили тергов тизими ходимлари орасида «Энг яхши тергов жамоаси», «Энг яхши терговчи» кўрик-танловлари ўтказилади. Жорий йилда танловнинг ҳудудий босқичларида иштирок этган 50 нафарга яқин терговчи республика босқичига йўлланма олди.

19 май куни ушбу кўрик-танловнинг республика босқичи бўлиб ўтди. Иштирокчилар кў­рик-танловнинг спорт йўналиши шартларини бажариш учун Тошкент шаҳар ИИББга қарашли спорт мажмуасига йиғилишди. Танлов шартларига кўра, иштирокчилар турникда тортилиш, 100 ва 3000 метрга югуриш, ўқ отиш ва қўл жанги шарт­ларини бажаргач, тест саволларига жавоб бериб, суҳбатдан ўтишди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, «Энг яхши тергов жамоаси» номинациясида Навоий вилояти ИИБ тергов жамоаси биринчи ўринга лойиқ деб топилди. «Энг яхши терговчи» номинациясида Хоразм вилояти Урганч шаҳар ИИБ тергов бўлими терговчиси, лейтенант Юсупжон Юсупов биринчи ўринга муносиб кўрилди. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар