Путин Лавровни мукофотлади

Жаҳон 21 Май 2015 2499

Россия президенти Владимир Путин ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни биринчи даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлади, деб хабар бермоқда Интерфакс.

Таъкидланишича, ташқи ишлар вазири “Россия ташқи сиёсий курсини амалга оширишдаги алоҳида хизматлари ва кўп йиллик дипломатик фаолияти” учун мукофотланган.

Шунингдек, Россия либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский, артист Владимир Зельдин, олим Евгений Велихов, гимнастика устаси Лариса Латинина, Фанлар Академияси президенти ўринбосари Анатолий Григорьев, Россия мусулмонлар диний бошқармаси раҳбари Равиль Ғайнуддинов, кардиолог Евгений Чазов, И. М. Сеченов номидаги давлат тиббиёт университети ректори Пётр Глибочко ва фазогир Роман Романенколар турли даражадаги орден ва медаллар билан тақдирландилар.

Кўпроқ янгиликлар