Россия президенти Владимир Путин бахт тушунчаси у учун яхши кўрган иш билан шуғулланиш ва улкан натижаларга эришиш имкониятининг мавжудлиги эканлигини айтди. Бу ҳақда “Россия 24” телеканали маълум қилмоқда.

Россия президенти бу фикрни Кремлда давлат мукофотларини топшириш маросими давомида айтиб ўтди.

“Албатта, ҳаётдан завқ олиш жуда муҳимдир. Сизга ўхшаган одамлар яхши кўрган иши билан шуғулланиб, улкан натижаларга эришадилар. Мана шуни бахт деб биламан. Айнан шу нарса ҳаётдан завқ олиш имкониятини беради”, деб айтди Путин.

Путин Кремлдаги бу тадбирда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни 1-чи даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлади.

Ўтган йилнинг декабрида Путин билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида муҳаббат борасида унда ҳаммаси жойида эканлигини айтган эди.

2013 йилда ўтган матбуот анжуманида Путин “Сиз ўзингизни бахтли ҳисоблайсизми?” деган саволга аниқ жавоб бера олмаган.