Қозоғистонда Ботирхон Шукенов номидаги жамоат жамғармаси таъсис этилади

Маданият 21 Май 2015 1665

Қозоғистонда марҳум қўшиқчи, “А-студио” гуруҳининг собиқ яккахон ижрочиси Ботирхон Шукенов номидаги жамоат жамғармаси таъсис этилади, деб хабар бермоқда қўшиқчининг директори Ўлжас Байканов.

“Айни пайтда “Ботирхон Шукенов номидаги жамғарма” рўйхатдан ўтиш жараёнида турибди. Мен ҳозир бу масаланинг барча ҳуқуқий томонлари билан шуғулланмоқдаман. Жамғарманинг бошлиғи Ботирнинг укаси – Боуржон Шукенов бўлади. Умид қиламанки, бизнинг жамғармамиз остида ғоя ва таклифлари бор инсонлар жамланишади”, деб ёзди Байканов ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифасида.

Боторхон Шукеновнинг директори ташаббускор гуруҳларга 6 июнда учрашув ўтказишни таклиф қилди.

“Май ойида гуруҳлар билан бирга бўлганимиздан кўра қандайдир ижобий ва тўғри қарорларга эришиш мураккаброқдир. Барча дафн маросимлари ўтгандан кейин, биз учрашув вақти ва жойи ҳақида маълумот берамиз. Учрашувгача барча ташаббусларни, имзолар йиғишни тўхтатиб туришни сўрайман”, деб таъкидлаб ўтди Байканов.

Ботирхон Шукенов Москвада 53 ёшида инфарктдан вафот этди. Мусиқачи билан видолашув маросими 1 май куни Жамбул номидаги Давлат филармонияси биносида бўлиб ўтди. Айнан шу ерда қўшиқчи ўз ижодий фаолиятини бошлаган. Шукеновнинг туғилган куни – 18 майда Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарларда уни хотирлаш кечалари бўлиб ўтди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6627 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 23990 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 55639 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38706 Lifestyle
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 6 Спорт
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 364 Спорт
Мейвезер Макгрегор жангда оёғи билан зарба берадиган бўлса, қанча маблағни йўқотишини айтди
10:23 2971 Спорт
Видеоинтервью: Қўқон шаҳри ҳокими маҳаллий долзарб муаммоларга ўз муносабатини билдирди
Деҳқонни 1 тонна картошкага чув тушириб кетган аёл фош этилди
10:19 1132 Жамият
Месси Рамоснинг масхаромуз ҳаракатидан кейин уни ҳақоратлади
10:18 2843 Спорт
Кўпроқ янгиликлар