24 май куни «Реал» клуби жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти билан хайрлашганини расман эълон қилади. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатган.

Манбада айтилишича, мураббий бир йиллик танаффус қилиши мумкин. Шунингдек, айрим ОАВларда Анчелотти «Милан» ёки «Бавария»га (Хосеп Гвардиола кетган тақдирда) ўтиши тахмин қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда «Реал» Анчелотти раҳбарлигида Испания чемпионлигини бой берди ҳамда ЕЧЛни яримфинал босқичида тарк этди. Шунингдек, "Реал" Испания кубогининг нимчорак финалида «Атлетико»га ютқазиб қўйди ва мавсумни совринсиз якунлайдиган бўлди.