Россияда Мангу оловда картошка пишираётган ўқувчилар қўлга олинди

Жамият 21 Май 2015 2187

Тула вилоятида уч нафар ўқувчи Мангу оловда картошка пишираётган чоғда қўлга олинди. “Тульская пресса” нашрида ёзилишича, болалар картошка пишириш жараёнида Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан Мангу олов пойига қўйиб кетилган гулдасталарни ёқиб юборган.
Воқеа Алексина шаҳрида содир бўлди.
Вилоят губернатори Владимир Груздевнинг сўзларига қараганда, болаларнинг бири 12, иккитаси 14 ёшда. Уларга нисбатан “вафот этганларнинг таналарини ва улар кўмилган ерларни ҳақорат қилиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
“Агар чора кўрмасак, ёш авлодни йўқотиб қўйишимиз мумкин. Мактаб тарбиялаши керак”, – қўшимча қилди Груздев.

Кўпроқ янгиликлар