Тезкор шахмат (рапид) йўналиши бўйича Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида турли вилоятлардан келган 106 нафар шахматчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Турнир давомида швейтсарча тизимда 7 тур ўтказилди. Барча партиялар 15+5 кўринишидаги электрон соатлар асосида ўйналди.
Турнир финалига 7 очколик имкониятда 6 очкодан жамғарган 4 нафар шахматчи етиб келди. Қўшимча кўрсаткичлар бўйича самарқандлик халқаро тоифадаги гройссмейстер Жаҳонгир Воҳидов чемпионат ғолибига айланди.