21-22 май кунлари Туркия бош вазири девонхонаси қошидаги ҳамкорлик ва тараққиёт идораси (TIKA) ташаббуси билан Тошкентдаги Radisson Blu меҳмонхонасида “Замонавий шарт-шароитларда гематология ва трансфузиологияни такомиллаштириш” мавзуидаги халқаро конгресс бўлиб ўтади. Тадбирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири, профессор Анвар Алимов, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Намиқ Гюнер Эрпул, Йилдирим Боязид университети ректори, профессор Метин Дўған, Туркия давлат шифохоналари бошқармаси раҳбари Зафар Чуқурова, Туркия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ҳаққи Ешилюрт ва бошқалар иштирок этади.

Конгресс икки кун давом этади. Бу вақт давомида ўзбекистонлик ва хорижлик мутахассислар соҳанинг долзарб масалалари ҳамда эришилаётган ютуқларни таҳлилдан ўтказади.
Тадбир доирасида иштирокчилар Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти қошидаги тўқималарни кўчириш марказига ташриф буюради.