Тошкентдаги 91-мактаб ўқувчиларининг ота-оналаридан асоссиз равишда пул йиғилаётгани ҳақидаги хабарга раддия ёзилди

Жамият 21 Май 2015 4530

19 май куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги 91-мактабда ўқувчиларнинг ота-оналаридан асоссиз равишда пул йиғилаётгани ҳақида шикоят келиб тушгани хабар қилинганди.

21 май куни Kun.uz таҳририятига 91-мактабнинг 1 "В" синф ўқувчиси Муҳаммаджонова Зилоланинг дадаси Бобожонов Ёқубжон мурожаат қилди ва "Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқувчиларнинг ота-оналаридан асоссиз равишда пул йиғилаётганидан шикоят тушди" номли хабарга юқорида номи келтирилган мактабнинг 1-синф ўқувчилари ота-оналари номидан раддия берилишини маълум қилди.

"Ассалому алайкум! Кун.уз сайтида 19.05.2015 да қуйидаги линкда эълон қилинган, "Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқувчиларнинг ота-оналаридан асоссиз равишда пул йиғилаётганидан шикоят тушди" номли, асли uz24.uz сайтига тегишли хабар бўйича 91-мактаб директори биз ота-оналар билан мажлис ўтказди. Мажлис давомида шикоятдаги маълумотлар асоссиз экани аниқ бўлди. Буни ўша мажлис протоколида батафсил баён қилиб қўйилди. Мажлисга келган ҳамма ота-она протоколга қўл қўйган. Агар шундай муаммо бор бўлганида ҳеч ким кечаги мажлисда жим турмасди. Жумладан, ўзим ҳам журналист сифатида биринчи бўлиб муаммони кўтариб чиққан бўлардиv. Шикоят-хабарнинг асл манбаси бўлгани учун раддияни uz24.uz сайтига жўнатдик. Kun.uz янгиликларга мўлжалланган сайтлар орасида энг холис ва энг журъатлиси бўлгани сабабли мазкур раддияни СИЗга ҳам жўнатишга қарор қилдик. Илтимос, агар маъқул топсангиз шу раддияни сайтингизда эълон қилсангиз. Олдиндан раҳмат!", деб ёзади мурожаат қилувчи.

Р А Д Д И Я

"Facebook ижтимоий тармоғидаги “Жамоатчилик назорати” гуруҳи иштирокчиларидан биридан гуруҳга Яккасарой туманидаги 91-мактабда ўқувчиларнинг ота-оналаридан асоссиз равишда пул йиғилаётгани ҳақида шикоят келиб тушган бўлиб, унда мактабда таълим муассасаси “эҳтиёжлари”га пул йиғиш ҳолатлари кўпайиб кетгани хабар қилинган. Жумладан, мурожаат қилган аёл ота-оналардан нима мақсадларда пул йиғилаётгани кўрсатилган рўйхатни келтириб ўтган.
Биз 91-мактабнинг 1 “А”, 1 “Б”, 1 “В” ҳамда 1 “Г” ўқувчилари ота-оналари шуни маълум қиламизки, ушбу шикоятда келтирилган маълумотлар асоссиздир. 
Жумладан, шикоятчи аёл таъкидлаганидек, мактабни таъмирлаш учун ҳар бир ўқувчидан 35 минг сўмдан ЙИҒИЛМАГАН. 

Шунингдек, 1-синфнинг битирув имтиҳонига ҳар бир ўқувчидан 25 минг сўмдан пул йиғилиши ҳам ҳақиқатга умуман тўғри келмайди.

Бундан ташқари, ҳар ойда мактаб фонди учун ҳар бир боладан 15 минг сўмдан йиғилаётгани шикоятда таъкидланган. Бу пул миқдори ҳам воқеликка тўғри келмайди. Биз мактаб фонди учун эмас, ўз фарзандларимизнинг гигиеник воситалари ва бошқа ҳожатлари (ичимлик суви, қоғоз, ручка, дафтар) учун ҳар ойда маълум миқдорда пул йиғиб берамиз. Пуллар ота-оналар кенгаши раиси томонидан тўпланиб, ўз ўрнига сарфланиши назорат қилиб борилади. Бу маблағнинг йиғилиши ҳамма ота-оналар розилиги билан амалга оширилиб, унга на синф раҳбари ва на мактаб директори аралашади.

Шикоятда келтирилган “1-синф ўқувчилари битирув оқшомига ҳар бир ўқувчидан 40 минг сўмдан пул йиғилмоқда” деган даъво эса умуман ақлга тўғри келмайди. Сабаби 1-синфда ҳеч қандай битирув оқшоми бўлмаслиги ҳаммага маълум. “Битирув оқшомлари” асосан мактабни битириб кетаётган ўқувчилар орасида ўтказилади. 1-синфлар эса мактабга энди қадам қўйган ўқувчилардир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ушбу шикоятни ёзган аёл аввало ўз фарзанди қайси синфда, қайси синф раҳбари қўлостида таълим олишини очиқ-ойдин маълум қилмаган. Бу эса унинг нияти соф ва мақсади беғараз эканини шубҳа остига олади. 

Шунингдек, у томонидан келтириб ўтилган маълумотлар мутлақо асоссиз бўлиб, биз 91-мактабнинг 1-синф ўқувчилари ота-оналари бу каби ҳолатлар – ортиқча пул йиғимлари ушбу мактабда содир бўлмаётганини Сизга маълум қиламиз". 

91-мактабнинг 1-синф ўқувчилари ота-оналари номидан 1 "В" синф ўқувчиси Муҳаммаджонова Зилоланинг дадаси Бобожонов Ёқубжон.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 23047 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11756 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82370 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 975 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 745 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 426 Спорт
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 842 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 1796 Спорт
Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Оксфорд университетига ўқишга кирди
19:50 1417 Жамият
Кўпроқ янгиликлар