УЕФА 2016 йилда Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси финаллари ўтадиган шаҳарлар номини эълон қилди

Спорт 21 Май 2015 6198

УЕФА расмий сайти 2015/2016 йиллардаги мавсумда Европа клублари ўртасида ўтказиладиган иккита бош мусобақа – Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси финаллари ўтадиган стадионлар номини эълон қилди.

Чемпионлар Лигаси финали 2016 йилнинг 28 май куни Италиянинг Милан шаҳрида, “Сан-Сиро” номи билан ҳам аталадиган афсонавий “Джузеппе Меацца” стадионида бўлиб ўтади. Ушбу стадион Европа клублараро бош мусобақасининг ҳал қилувчи ўйинини 4 марта ўтказадиган бўлди. Аввал ушбу стадионда финал учрашувлари 1965, 1970 ва 2001 йилларда ўтказилган. Стадионнинг сиғими 80 минг томошабинни ташкил қилади.

Европа Лигасининг финали 2016 йилнинг 18 май куни Швейцариянинг Базель шаҳрида, “Базель” клубининг уй майдони ҳисобланадиган “Санкт-Якоб Парк” стадионида ўтказиладиган бўлди. Шу ном билан аталадиган аввалги ўйингоҳ 1954 йилги Жаҳон чемпионати учун қурилган эди. Аввалги арена Кубоклар кубоги финалларини 1969, 1975, 1979 ва 1984 йилларда қабул қилган. Янги арена 2001 йилда очилган. Стадион 36 минг томошабинга мўлжалланган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72202 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37459 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21722 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81757 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62054 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2196 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1486 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1228 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 506 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 891 Маданият
Кўпроқ янгиликлар