Хитой бозорида қалбаки гуруч пайдо бўлди

Жаҳон 21 Май 2015 4636

Хитойнинг Шаньси вилоятида жойлашган Тайюань шаҳрида сотувда қалбаки гуруч пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Shanghaiist нашри.

Қалбаки гуруч донлари картошка ва сунъий резинадан тайёрланган.

Нашрнинг таъкидлашича, хитойлик экспертлар сунъий гуручнинг озуқа сифатида истеъмол қилиниши инсоннинг овқат ҳазм қилиш тизимига катта зиён келтириши ҳақида баёнот беришган.

Бундай гуручдан тайёрланган шўрва ёнган пластмасса таъмини беради, гуруч донлари эса қисман ноорганик структурага эгалиги сабабли юмшамайди.

Бир қатор Осиё давлатлари ОАВларида айни пайтда бундай қалбаки гуруч Ҳиндистон, Вьетнам ва Индонезия бозорларига чиқарилган бўлиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда. Сингапур ва Малайзия амалдорлари бу маълумот ишончсизлигини ва текширилиши лозимлигини айтишган.

Кўпроқ янгиликлар