Шанхайдаги маиший техника сотувчи дўконлардан бирига ноодатий харидор – бир нечта қопга солинган “чақалар” уюмига эга бўлган буддапараст рохиб ташриф буюрди. Рохиб 220 мингдан ортиқ чақа пул тўлаб, ўзининг ибодатхонасига сув иситувчи ускуналардан бир нечтасини сотиб олди. Бу таажжубланарли ҳодиса ҳақида South China Morning Post газетаси хабар берди.

Умумий оғирлиги 716 кг келадиган бу чақаларни ҳисоблаш учун 13 соат талаб этилди. Бироқ бу вазият дўкон маъмуриятини ғафлатда қолдирмади. Чунки мижоз аввалдан бир нечта дўконларга қўнғироқ қилиб, бундай усулда тўловни амалга ошириш имконияти мавжудлигини сўраган. Фақатгина биттагина дўкон унга пешвоз чиққан ва у билан битим тузишга қарор қилган. Битимни расмийлаштириш учун яқин орадаги банк ходимлари таклиф қилинди.

1 цзяо (2 АҚШ центига яқин) қийматидаги чақалар ибодатхонага ташриф буюрувчи диндорларнинг кўп йиллик эҳсонлари ҳисобига йиғилиб қолган. Бу пулларга ибодатхона 16 та сув иситгич сотиб олди. Пулларга жавоб берувчи рохиб дўконда унга кўрсатилган эътиборни юқори баҳолаб, келаси сафар янги “чақалар уюми” билан кондиционерлар сотиб олиш яна дўконга келишга ваъда берди.