Яманлик хакерлар Саудия Арабистони ҳукумати сайтларига ҳужум қилишганини эълон қилишди

Жаҳон 21 Май 2015 2816

Яманлик хакерлар Саудия Арабистони ҳукумати сайтларига муваффақиятли ҳужум қилишганини эълон қилди. Бунинг оқибатида улар қиролликнинг Ташқи ишлар, Ички ишлар ва мудофаа вазирликлари архивларида сақланган “минглаб ўта махфий ҳужжатлар”ни қўлга киритишга муваффақ бўлишган.

Гап махфий агентлар тўғрисидаги шахсий маълумотлар ва алоқа усуллари, Ар-Риёднинг юқори лавозимли амалдорларининг 1980-йиллар бошидан юритган махфий ёзишмалари ҳақида кетмоқда.

“Биз Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг ёпиқ тармоғига, 3 мингта компьютер ва серверларга кира олдик, минглаб фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни қўлга киритдик. Биз электрон ёзишмалар, минглаб амалдорлар, турли хорижий миссиялар дипломатлари ҳақидаги махфий файлларга кира олдик”, дейилмоқда хакерлар берган хабарда.

Ушбу ҳужумни амалга оширган “Яман кибер-армияси” агар Ар-Риёд “Яманда мусулмонларга қарши ҳужум қилишни бас қилмаса” бу маълумотларни босқичма-босқич интернетга қўйиб бориши билан таҳдид қилмоқда.

Гуруҳнинг айтишича, қироллик сайтларига уюштирилган бу ҳужум гуруҳ томонидан амалга оширилган 2-чи муваффақиятли операция бўлди ҳамда “Ансор Аллоҳ” ҳаракатининг асосчиси “Саид Бадруддин ал-Хусий” деб ном олди.

Аввалроқ гуруҳ Саудия Арабистонининг Ямандаги ҳаракатларига норозилик сифатида 14 апрелда Саудия Арабистонининг Al-Hayat газетаси сайтига ҳужум уюштирган эди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар