Юлдуз Усмонова героин билан қўлга тушгани ҳақидаги хабарни инкор қилди

Маданият 21 Май 2015 7507

Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова Asia Plus нашрига берган интервьюсида героин билан қўлга тушгани ҳақидаги хабарни инкор қилди.

Маълумки, бир муддат олдин тожикистонлик журналистлар Юлдуз Усмонованинг героин олиб кетаётганида қўлга тушгани ҳақидаги хабарни тарқатган эди. Хонанда бу борадаги гап-сўзларга чек қўйишга қарор қилди.

“Бу газета бизнинг журналистларимиздан бирининг қўлига тушиб қолди, у ерда жуда хунук сарлавҳа қўйилган экан – “Юлдуз Усмонова героин билан қўлга тушдими?”; журналистимиз мендан бу ҳақда сўрай бошлади, шундан сўнг биз жавоб беришга қарор қилдик, – унинг сўзларини келтиради газета. – Тушунаман, шовшувли сарлавҳалар керак, лекин, дўстлар, журналист аҳлоқини унутманг. Ўзларингизни қаҳрамонларингиз ўрнига қўйиб кўринг. Шахсан менга бу жуда оғир ботди. Мен Марсдан тушмаганман, яхши биламан, айрим журналистлар шовшув йўлида мутлақо ишончсиз манбалардан ҳам фойдаланиши мумкин. Сиздаги (яъни Тожикистондаги) яна бир нашр менинг 6 йил муқаддам VIPzone журналига берган интервьюимни гўёки янги материал деб кўрсатишга ҳаракат қилганди. Мухлисларимга нотўғри ахборот етказиш нима керак? 2009 йилдан буён тожик журналистларига ҳеч қандай интервью бермаганлигимни расман эълон қиламан. Asia Plus бундан мустасно”.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар