“Милан”нинг собиқ ўйинчиси Гаттузо "Анжи" ёки "Локомотив"га мураббийлик қилиши мумкин

Спорт 22 Май 2015 937

“Милан” футбол клубининг собиқ ўйинчиси Женнаро Гаттузо мураббийлик бўйича малака ошириш учун Россияга келди.

Sky Sport Italia нашри журналисти Джанлуки Ди Марцио берган маълумотга кўра, 37 ёшли Гаттузо "Анжи" ёки "Локомотив" клубларига мураббийлик қилиши мумкин.

2011 йилда “Анжи” эгаси Сулейман Керимов ўша кезда “Милан”да ўйнаган Гаттузони клуб сафига қўшиб олмоқчи бўлган, бироқ италиялик футболчи бутун оиласини Россияга олиб келишни истамаган. Энди Гаттузо “Анжи”га мураббий сифатида қўшилиши мумкин.

Италиялик мутахассис ўзининг мураббийлик фаолиятида “Сьоне”, “Палермо” ва “ОФИ” клубларида ишлаган.

22 майда Гаттузо ЦСКА клубининг машғулотига ташриф буюриб, армиячиларнинг бош мураббийи Леонид Слуцкий билан суҳбатлашди ва жамоанинг машғулотини кузатди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар