“Ўзбектуризм” миллий компанияси Самарқанд минтақавий бўлинмаси бошқарувчиси Илҳом Сувоновнинг сўзларига қараганда, 2014 йилда Самарқанд вилоятига 160 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Самарқанд шаҳридан ташқари, сайёҳлар Ургут, Пахтачи, Самарқанд туманларидаги диққатга сазовор жойларни зиёрат қилишган.

“Айни кунларда вилоятда 90дан ортиқ замонавий меҳмонхоналар мавжуд бўлиб, улар бир пайтнинг ўзида 40 минг кишини қабул қила олади. Шунингдек, 70дан ортиқ туристик фирмалар фаолият кўрсатиб келмоқда”, – Сувоновнинг сўзларини келтиради “Ўзбекистон” ахборот агентлиги.

“2014 йилда 100 мингдан ортиқ чет эллик ва 60 минг ички сайёҳларга кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми 34 млрд сўмдан ошиб кетди”, – қўшимча қилди минтақавий бўлинма раҳбари.