Али бин Ол Ҳуссайн: Жаҳон чемпионатида 36та терма жамоа қатнашиши керак

Спорт 22 Май 2015 2153

ФИФА президентлиги учун курашаётган Иордания шаҳзодаси Али бин Ол Ҳуссайн агар у президентликка сайланадиган бўлса, Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини кўпайтиришини айтиб ўтди.

"Мен ФИФА президенти бўладиган бўлсам, Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 36тага етказаман. Бу ишни Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидаёқ амалга оширишга ваъда бераман", - дейди Али бин Ол Ҳуссайн матбуот анжуманида.

Аввалроқ, ФИФА президентлиги учун икки нафар номзод Луиш Фигу ва Майкл ван Праг сайловдан олдин ўз номзодларини қайтариб олишгани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар