Ангрендаги паспорт бўлими бошлиғи тамагирлик устида қўлга тушди

Жамият 22 Май 2015 1718

Ангрен шаҳрига қарашли Красногорск шаҳарчаси паспорт бўлими бошлиғи Ҳакимжон Ҳайдаров фуқаролардан пора тама қилишда айбланиб қўлга олинди.

“Ҳуқуқ” нашрида ёзилишича, Темур Волков исмли фуқаро фуқаролик паспортини алмаштириш учун паспорт бўлимига келган. Унга биометрик паспорт жуда зарур бўлгани учун бўлимнинг мутасадди ходимларига мурожаат қилган. Шунда Ҳайдаров паспорт тайёр бўлишига кўп вақт кетишини, аммо “хизмат ҳақи” эвазига жараённи тезлаштириш мумкинлигига шама қилган.

Ҳайдаров қоғозга 100 АҚШ доллари деб ёзиб, Волковга кўрсатган. Унинг ҳузуридан чиққан фуқаро керакли жойга ариза билан мурожаат қилган.
Мурожаат асосида ўтказилган тадбирда Ҳайдаров хизмат хонасида 100 долларни пора тариқасида олаётган вақтда қўлга олинган.
Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди собиқ паспорт бўлими бошлиғига тегишли жазо тайинлади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар