АҚШ президенти лавозимига номзод cиёсатчи 11 соат давомида нутқ сўзлади

Жаҳон 22 Май 2015 3832

АҚШ президенти лавозимига номзод, республикачи Рэнд Пол 11 соат давомида Конгресснинг юқори палатаси – сенатда Ватанпарварлик актининг амал қилишини узайтиришга қарши нутқ сўзлади.

Ушбу федерал қонун 2001 йилнинг 11 сентябридаги террорчилик ҳужумларидан кейин қабул қилинган эди. Қонун ҳукуматга фуқароларни назорат қилиш, хусусан телефон суҳбатларни тинглаш ва электрон почталарни назорат қилиш бўйича кенг ваколатлар беради. Конгресс бу қонуннинг амал қилишини узайтириш масаласини 1 июнгача кўриб чиқиши керак. Айнан шу куни унинг амал қилиши муддати тугайди.

“Халқлар тарихида қўрқув ва бепарволик ҳукуматга қўшимча ваколатлар берадиган вақтлар келмоқда, бунда эркинлар ва шахсий ҳаётга тегишли ҳуқуқлар азият чекмоқда”, деб айтди маҳаллий вақт билан 13:20 да нутқини бошлаган Кентукки штатидан ваколатлик қилувчи сенатор.

Ренд Пол бунга чек қўйиш вақти келганини ва у Ванатпарварлик акти қайта кўриб чиқилмаган ҳолда яна қабул қилинишига йўл қўймаслигини таъкидлаб ўтди.

Пол ўз нутқини соат 23:50 да тугатган. Қайд этиш жоизки, у нутқи пайтида бирор марта ҳам ўтирмаган.

Бироқ у сенатор Стром Термонд (Жанубий Каролина) ўрнатган рекорддан ўта олмади. 1957 йилда Термонд турли америкалик гуруҳлар ўртасида тенгҳуқуқлик ва сайлов ҳуқуқларига тегишли бўлган қонун лойиҳасининг қабул қилинишига йўл қўймаслик мақсадида 24 соат давомида нутқ сўзлаган. Кейинги даврдаги сиёсий етакчилари орасида нутқининг давомийлиги бўйича 2013 йилда вафот этган Венесуэланинг собиқ президенти Уго Чавес рекордчи ҳисобланади. У 2012 йилда деярли 11 соатдан ортиқроқ вақт давомида Миллий ассамблея депутатларига йил якунлари бўйича ҳисобот берганди.

Рэнд Пол президент лавозимига курашиши ҳақида 7 апрелда эълон қилган эди.

АҚШда президентлик сайловлари 2016 йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтади. Флорида ва Техасдан ваколатлик қилувчи республикачи-сенаторлар Марко Рубио ва Тед Круз, Арканзаснинг собиқ губернатори, республикачи Майк Хакаби, шунингдек, АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон президентлик сайлови пойгасида иштирок этишлари ҳақида маълум қилишган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар