АҚШда ўқувчиларга синфхонада жинсий алоқа қилишга рухсат берган ўқитувчи ҳибсга олинди. Воқеа Жоржия штатининг Стоун-Маунтин шаҳрида содир бўлди.

25 ёшли ўқитувчи Квентин Райт 19 май куни ҳибсга олинди. 8-синф ўқувчисининг у билан ёзишмаларини ўқиб қолган онаси ўқитувчи устидан полицияга арз қилган.
Таъкидланишича, ёзишмада Райт мактаб ўқувчисига синфхона қачон бўш бўлишини маълум қилган.

Болаларга хонасини бўшатиб беришдан ташқари, Райт уларни контрацепция воситалари билан таъминлагани ҳам аниқланди. Бу ишларни у 2014 йилнинг ноябридан амалга оширишни бошлаган.