Буюк Британияда зилзила бўлиб ўтди

Жаҳон 22 Май 2015 1117

21 майдан 22 майга ўтар кечаси Англия жанубида Кент графлигида 4,2 магнитудали зилзила рўй берди.

Британия географик жамиятининг хабар беришича, ер ости силкиниши Сэндвич шаҳри яқинида 15 км чуқурликда маҳаллий вақт билан соат 02:52 да содир бўлган.

Полициянинг хабар беришича, қурбонлар ёки вайронгарчиликлар ҳақида ҳеч қандай маълумот олинмаган. Полицияга фақатгина зилзиладан чўчиб уйғониб кетган одамларнинг кўп сондаги қўнғироқлари келиб тушган.

Яқин атрофдаги Рамсгейт, Маргейт, Кентербери ва Эссекс графлигидаги Саутэнд шаҳарларида ҳам ер силкиниши сезилган. Кўпчилик бирор авиафалокат юз берди ёки бомба портлади, деб ўйлаган.

Флит шаҳри вакили ўзининг твиттерида унинг уйи бироз шикастлангани ва у рафиқаси билан ўзининг фургонли машинасига вақтинчалик кўчиб ўтишига тўғри келганини ёзган.

Кўпроқ янгиликлар