"Барселона” жамоасининг бразилиялик ҳимоячиси Дани Алвес каталонияликларнинг шартномани узайтириш борасидаги якуний таклифини рад этди, - дея хабар беради Barcastuff портали твиттерида.

32 ёшли бразилиялик ўйинчи ёзда клубини ўзгартиришга қарор қилган. Каталониялик тажрибали футболчига сўнгги таклиф билан мурожаат қилинган, бироқ Алвес уни рад этиб, музокараларни якунлаган.

Sport.es нашри маълумотига кўра, Алвес 26 май куни матбуот-анжумани ўтказади.

Айтиш жоизки. Алвесга “ПСЖ” ҳамда “Манчестер Сити” клублари жиддий тарзда қизиқиш билдиришмоқда.