Челси" таркибида чемпионликни нишонлаган бельгиялик яримҳимоячи Эден Азар Англия футбол ассоциацияси томонидан Премьер лиганинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Йилнинг энг яхшиси бщлиш учун Жон Терри, Франсеск Фабрегас ва Неманья Матич (ҳар уччаласи "Челси"), Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Харри Кейн («Тоттенхэм») ва Алексис Санчес («Арсенал») каби футболчилар ҳам даъвогарлик қилишди.

Лондонликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо эса энг яхши мураббий деб тан олинди. Унга бу борада Рональд Куман («Саутгемптон»), Гарри Монк («Суонси»), Найджел Пирсон («Лестер») ва Арсен Венгер («Арсенал») каби мураббийлар рақобатчи бўлишди.

Аввалроқ, футболчилар ўртасида ўтказилган ўзаро сўровномада Эден Азар "Челси"нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси сифатида қайд этилганди.