Мадриднинг “Реал” футбол клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Мадридда фаолиятини давом эттиришни истаётганини айтди.

“Мен ҳозирча клуб билан келгуси фаолиятим ҳақида гаплашмадим. Шунинг учун мен ҳали ҳам “Реал” бош мураббийиман ва клуб раҳбарияти менга истеъфога чиққаним ҳақида айтмагунча клубнинг бош мураббийи бўлиб қоламан.

Агар клубда қолсам, соз бўларди, чунки менинг ўзим буни хоҳлаяпман. Мен Флорентино Перес билан доим яхши алоқада бўлганман, бироқ у ҳозир бир қатор муҳим қарорларни қабул қилиши керак. Бироқ, мен охирги кунларда ўзаро муносабатларимизда қандайдир ўзгаришлар юз берганини сезганим йўқ. Агар кетсам ҳам, у билан муносабатларимиз аввалгидек яхши бўлиб қолади.

Менинг интуициям менга “Реал”да қолишимни айтмоқда. Мен буни жуда ҳоҳлардим, чунки менга клуб ҳам, шаҳар ҳам жуда ёқади. Аммо мен бу мавсумдан кейин клуб раҳбариятида менга баъзи саволлар туғилиши мумкинлигини тушунаман”, деб айтди “Папа Карло”.