“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий мавсум якунлаганидан сўнг “Ливерпуль” жамоасини тарк этиши кутилаётган Стивен Жеррардга видеомурожаат юборди.

“Салом, Стив! “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” ўртасидаги баҳслар доирасида сенга қарши ўйнаш жуда мароқли бўлганини айтмоқчиман. Сен фантастик футболчисан. Мен сенга футболда ва шахсий ҳаётда энг яхши тилакларни билдириб қоламан!”, – дейилади мурожаатда.