АҚШнинг McDonald's ресторанлар тармоғи Рональд Макдональдни “ишдан бўшатмайди”. The Washington Post газетасининг ёзишича, айримлар ушбу персонаждан воз кечишга чақирганига қарамай, компания бош директори Стив Истербрук акциядорларни “пресс-масхарабоз” ўз ўрнида қолишидан бохабар этган.

Акциядорларнинг анъанавий йиллик учрашуви Иллинойс штатидаги Оук-Брук шаҳрида бўлиб ўтди. Нашрнинг таъкидлашича, Истербрукнинг баёноти илиқлик билан қарши олинган.

Рональд Макдональд 1960 йиллардан буён компаниянинг рамзи ҳисобланади. Компаниянинг айрим мутахассислари унинг ўрнига гамбургерлар ўғриси персонажини таклиф қилишган, негаки у ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларига маъқул тушган.