Москванинг “Локомотив” клуби олтинчи маротаба Россия кубогини қўлга киритди

Спорт 22 Май 2015 1795

Астраханнинг “Центральный” ўйингоҳида Москванинг “Локомотив” ва Краснодарнинг “Кубань” клублари ўртасида футбол бўйича Россия кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув 3:1 ҳисобида “Локомотив”нинг ғалабаси билан якунланди.

Краснодар жамоаси ўйиннинг 28-дақиқасида ҳисобни очди: Владислав Игнатьев аниқ зарба билан ўзининг собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этди. “Темирйўлчилар” ҳисобни 73-дақиқада Байе Умара Ниассе голи эвазига тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Финал учрашувининг ғолибини аниқлаш учун қўшимча 30 дақиқа талаб этилди. Бу вақт давомида “Локомотив” “Кубан”нинг дарвозасини икки бор ишғол этди: 104-дақиқада Мбарк Буссуфа, захирадан ўйинга тушган Алексей Миранчук эса 111-дақиқада ҳисобни оширишга муваффақ бўлишди.

“Локомотив” Россия кубогини 2007 йилдан бери илк марта ва ўз тарихида 6-чи маротаба қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, “Локомотив” сафида тўп сурувчи ҳамюртимиз Виталий Денисов учрашувнинг бошидан охиригача – 120 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди.

Локомотив (Москва) – Кубань (Краснодар) – 3:1

Голлар: Игнатьев, 28 (0:1); Ниассе, 73 (1:1); Буссуфа, 104 (2:1); Миранчук, 111 (3:1).

“Локомотив”: Гильерме, Логашов, Пейчинович, Чорлука, Денисов, Самедов, Шишкин, Фернандеш (Миранчук, 71), Буссуфа, Касаев (Майкон, 108), Павлюченко (Ньясс, 64).

“Кубань”: Беленов, Соснин, Армаш, Шуньич, Бугаев, Игнатьев (Кулик, 105), Рабиу, Каборе, Попов, Ткачев (Букур, 80), Алмейда (Бальде, 69).

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар