Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 27-29 май кунлари Жанубий Кореяга сафар уюштиради.

Таъкидланишича, сафар чоғида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш борасида музокаралар олиб борилади.

Шунингдек, Корея президенти Пак Кин Хе маъмуриятининг маълум қилишича, ҳамкорликдаги инфраструктур лойиҳалар ҳамда бошқа икки томонлама масалалар муҳокама қилинади.

Бу сафар Ислом Каримов президентлик сайловларидаги ғалабадан сўнг биринчи марта чет элга расмий сафар уюштириши бўлади. Бир қатор экспертларнинг фикрича, бу билан Ўзбекистон Жанубий Корея билан алоқаларнинг муҳим эканлигини намойиш этади.


1991 йилдан буён Каримов Жанубий Кореяга 7 марта сафар уюштирган. Ўзбекистон Кореянинг минтақадаги энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади – икки томонлама савдо ҳажми ўтган йили 1.9 млрд долларни ташкил қилди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 200 мингга яқин корейслар истиқомат қилади.