2015 йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистон Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумарни қабул қилди.

Учрашувда элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.


Таъкидланганидек, мунтазам равишдаги олий даражадаги Ўзбекистон-Ҳиндистон мулоқоти давлатлараро алоқаларнинг изчил ривожи учун асосий омил ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, бўлажак икки томонлама сиёсий тадбирларга тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди.


БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.