Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўстматов кейинги йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун йўлланма қўлга киритган илк ўзбекистонлик боксчига айланди.

У ҳаваскор-профессионал боксчилар йўналишида (WSB) мавсум давомида ўтказилган ўйинлар эвазига йўлланмага эга бўлди. Дўстматов "Украин атаманлари" жамоасида иштирок этиб, жаҳон тейтингида 49 кг вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллади.

Қайд этиш жоиз, Олимпиада йўлланмаси ҳар бир вазн тоифасида энг кучли икки спортчига берилади.