"Реал" раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида Гарет Бейлни сотувга қўймоқчи эмас.

Бу ҳақда ОАВга жамоа президенти Флорентино Перес ва уэльслик футболчининг агенти Жонатан Барнетт ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан кейин маълум қилинган.

Перес Бейлнинг маҳоратига ишонишда давом этишини айтиб ўтган ҳамда агентдан бошқа жамоа вакиллари билан алоқага чиқмаслигини сўраган.

Барнеттнинг айтишича, "Манчестер Юнайтед" жамоаси томонидан Бейлни сотиб олиш бўйича 65 млн евролик таклиф мавжуд.