Платини ЕЧЛ финалида ҳакам хато қилмаслигига ва ўзига маломат ёғилмаслигига умид қилмоқда

Спорт 22 Май 2015 1474

УЕФА президенти Мишел Платини Арманистонга бир кунлик сафари давомида матбуот анжумани ўтказди ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

"Умид қиламанки, финалда ҳакам "Ювентус" фойдасига хато қилмайди. Йўқса барча бунда мени айблашни бошлаши мумкин (кулиб). Италия жамоалари ўз шонларини тиклай бошлашлари яхши иш бўлмоқда. Финалда қайси жамоа кучли бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади", дейди Платини.
У ўз нутқи давомида кейинги мавсумда ЕЧЛ мусобақаси қандай форматда ўтказилиши ҳақида ҳам гапирган.
Унинг айтишича, кейинги мавсумда Европадаги энг кучли чемпионат ғолиблари алоҳида гуруҳларда бўлади.
"Бу қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини аниқ айта олмайман. Бироқ қуръа вақтида ўз саватчаларида етакчи сифатида қайд этилиш учун бу жамоалар мавсум давомида ўз лигасида ҳаммадан кучли эканлигини исботлайди. Шуни ҳисобга олсак, бу ҳолатда адолатсизлик кўрмаяпман", дейди Платини.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумнинг ЕЧЛ финали 6 июнь куни Берлиндаги "Олимпиаштадион" ўйингоҳида ўтказилади ва унда "Барселона" "Ювентус" билан тўқнашади. Баъзилар Платинининг футболчилик фаолияти "Ювентус"да ўтганига ишора қилган ҳолда, унинг шарофати билан бу жамоа финалгача етиб келгани ҳақида гапирган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33199 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71050 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10029 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134248 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 26 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 506 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 984 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2446 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 552 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 922 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар