Россия президенти Владимир Путин Қитъа хоккей лигаси (ҚХЛ) раҳбари Дмитрий Чернишенкога хоккейни Россиядаги биринчи рақамли спортга айлантиришни топширгани маълум бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Путиннинг Чернишенко билан суҳбати 2014 йилнинг 28 ноябрида ҚХЛ директорлар кенгаши йиғилишидан сўнг бўлиб ўтган. Суҳбат асносида давлат раҳбари Чернишенкога кучли лига яратиб, хоккейни давлатдаги биринчи рақамли спортга айлантиришни топширгани айтилмоқда.