Европанинг “Шарқий ҳамкорлик” дастури доирасидаги тўртинчи саммити Латвия пойтахтида ўз ишини бошлади.

Мазкур дастур Европа Иттифоқи ва Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Молдавия, Арманистон, Украина ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, дастур ўз олдига мазкур ҳамкор 6 давлатга ЕИга аъзо бўлиш ёки визасиз ҳаракатланиш имконини бермайди.

Саммитда Украина ва Молдавиядан президент ва бош вазирлар, Грузиядан бош вазир, Арманистондан мамлакат президенти, Озарбайжон ва Белаусдан ташқи ишлар вазирлари иштирок этди.

Шу ўринда саммит якуний ҳужжати борасида ҳозирча бир қарорга келинмаган. Жумладан, ЕИ Қримни қўшиб олинишини қоралаган бўлиб, ушбу масалада Арманистон ва Беларуснинг фикри бошқача эканлиги, шунингдек баъзи дастур иштирокчи давлатлари ҳужжатда ЕИга аъзо бўлиш имконияти, шартлари аниқ шаклда баён этилмаганини билдирган.