22 май куни Россия Молия вазирлиги миллиардер Владимир Потанинга қарши судга даъво аризаси берди. Бойлиги 15,5 млрд га баҳоланаётган тадбиркор Россиянинг энг бой фуқароси ҳисобланади.

Москва Арбитраж суди томонидан ушбу даъво аризаси қабул қилинди. Унинг мазмуни ва талаб қилинаётган пул миқдори маълум қилинмаган, бироқ Молия вазирлиги Потаниндан ташқари International Investments Ltd компанияси ва турли компанияларда топ-менежерлар бўлиб ишловчи яна бир нечта одамни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

International Investments Ltd. Потанинга тегишли “Интеррос” холдингининг шўба компанияси ҳисобланади.